19:23 / 30.08.2024
32

Паралимпия. Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди

Паралимпия. Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди
Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг енгил атлетика бўйича аёллар мусобақаси давом этмоқда.

Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.

Ўзбекистонлик спортчи 5-уринишда 5,24 метр натижа қайд этиб ўзи ўрнатган Паралимпия рекордини янгилади.

Ушбу натижага турнирда қатнашаётган ҳеч қайси спортчи томонидан янгиланмади ва шундай қилиб ўзбекистон вакили Асила Мирзаёрова Ўзбекистон делегациясига дастлабки олтин медални олиб келди.

Қайд этиш лозимки, ушбу йўналишда аввалги Паралимпия ўйинлари рекорди 1996 йил Атлантада ўтказилган ўйинларда ўрнатилган. 28 йил аввалги рекорд испаниялик Ортиз Очисткага тегишли эди — 5,07 м.

Эслатиб ўтамиз, Асила 2023 йилнинг июль ойида Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.

Шунингдек, Мирзаёрова Токио—2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби ҳисобланади.

Бир оз аввал пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича баҳсларда ўзбекистонлик спортчи Кубаро Ҳакимова 10.36 метр натижа билан кумуш медални делегация ҳисобига қўшиб қўйди.

Паралимпия баҳсларининг биринчи кунида пара сузувчи Муслима Одилова бронза медалини, пара таэквондочи Зиёдахон Исоқова эса кумуш медалини қўлга киритган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Паралимпия. Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди