
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Фото: Paralympic
Эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш дастурида финал баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Ушбу йўналишда олтин ва бронза медалларни икки нафар ўзбекистонлик спортчи — Қудратуллахон Маъруфхўжаев ҳамда Толиббой Йўлдошев қўлга киритди.

Фото: Paralympic
Қудратуллахон Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпионликни тантана қилган бўлса, 15.24 метр натижа қайд этган Толиббой Йўлдошев бронза медалга сазовор бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар