Элдор Шомуродов келажагига ойдинлик киритди. 29 ёшли ҳужумчининг “Рома” таркибида ўтказган 13 дақиқа ўйини кўп нарсани ҳал қилди.
Аслида тақдир легионеримизни турли жамоаларга етаклаши мумкин. Ёзги трансферлар ойнаси давомида Италиянинг “Кальяри”, “Парма”, “Венеция”, “Верона”, “Сампдория”, Туркиянинг “Трабзонспор”, АҚШнинг “Атланта Юнайтед” каби жамоалари Шомуродовни ўз таркибига қўшиб олишни истаган эди.
“Рома” раҳбарияти, хусусан, бош мураббий Даниэле Де Росси сўнгги бир ярим йилни бошқа клубларда ижарада ўтказган ўзбекистонлик форвардни янги мавсум режаларига киритмаганини очиқ-ойдин айтди.
Клубнинг ичидаги вазиятни tuttoasroma.it сайти эксперти Валерио Конти қуйидагича изоҳлади.
- Элдор Шомуродов ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. Машғулотлардаги қатъият, меҳнаткашлик ва “Эмполи” билан бўлган учрашувдаги ажойиб кўрсаткичлар Даниэле Де Россининг фикрини ўзгартирди ва италиялик мураббий ўзбек футболчисини ижарага бериб юборилишига йўл қўймасликка қарор қилди.
Воқеалар бунақа ечим топишини ҳеч ким кутмаган эди. Элдор Париждаги Олимпия ўйинлари туфайли “Рома”даги тайёргарлик босқичини жуда кеч бошлади. Бир ярим йилдан кейин “Рома” сафида майдонга тушган ҳужумчи жамоасининг янги мавсумдаги биринчи голини урди. Шартномаси якунланишига икки йил қолганида ўзбек ўйинчиси фаолиятида янги саҳифа очишга ҳаракат қилмоқда.
Шомуродов энди марказий ҳужумчи вазифасини бажариш учун янги олинган Артём Довбик билан асосий таркибга кириш учун ўзаро рақобатлашади. Шунингдек, Даниэле Де Росси бу позициясида аргентиналик жаҳон чемпиони Пауло Дибаладан ҳам фойдаланмоқчи эканини яширмаяпти, - деб ёзди Валерио Конти.
Таъкидлаш жоизки, ёзги трансферлар вақтида “Рома” мутасаддилари бир неча ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қилаётган эди. Хусусан, англиялик ҳужумчи Тэмми Абрахамни “Милан”га ўтказиш режалаштирган, клубга етти йил хизмати сингган нидерландиялик ҳимоячи Рик Карсдорпга ўзига бошқа жамоа топмади ва охир-оқибат у билан шартнома бекор қилинди. Ҳужумкор футболчи Эдоардор Бове Германия чемпионати вакили “Айнтрахт”га ўтишни маъқул кўрмоқда.
Умуман олганда, Рим клуби мутасаддилари ва мураббийлар штаби кетиши керак бўлган ўйинчилар орасида фақатгина Элдор Шомуродов бўйича режасини ўзгартирди холос.
Италия манбалари бош мураббий Даниэле Де Росси ишончини оқлай бошлаган 29 ёшли ўзбек футболчиси ҳам трансфер ойнаси ёпилиши арафасида ўзига бир неча клублардан чорлов бўлаётганига қарамай, “Рома”да қолишга ва асосий таркибга кириш учун курашишга тайёрлигини билдирган.
“Рома” жорий мавсумда А Серия ва Италия кубогидан ташқари Европа Лигаси асосий босқичида ҳам иштирок этади. Қитъа миқёсидаги мусобақада “бўрилар” қуръа натижасига кўра, “Айнтрахт Франкфурт”, “Тоттенхэм”, “Спортинг Брага”, “АЗ Алкмаар”, “Динамо Киев”, “Юнион Сен-Жиллуаз”, “Атлетик Бильбао” ва “Эльфсборг” билан баҳслашади.
Демак, олдинда ўйинлар кўп. Энди Элдор Шомуродовдан ўзига берилаётган имкониятдан иложи борича унумлироқ фойдаланиб, голлар ва ассистлар билан “Рома” муваффақиятларига ҳисса қўшиш талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди