15:12 / 31.08.2024
24

Шавкат Мирзиёев Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди
Президент Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади.

Ваъдангизга вафодор бўлиб, қилган ҳаракатларингиз, Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг биринчи олтин медалини олиб келганингиз билан ўзим ва халқимиз номидан табриклайман”- деди президент.

Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.

"Тунислик тажрибали рақибингиз билан муросасиз кечган баҳсда иродали ғалабага эришганингиз, энг охирги уринишда эса олтин медални нақд қилди деб халқимизга қувонч, бахт келтирганингиз учун сиздан миннатдорман", - деди президент.

Давлатимиз раҳбари уларни қизғин табриклаб, меҳрли сўзларини изҳор қилди. Мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди. Бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.

Паралимпиячиларимиз табрик ва доимий эътибори учун Президентимизга раҳмат айтиб, янги ғалабаларга эришишга ваъда бердилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди