date

Паралимпия. Пара енгил атлетикачи Элбек Султонов — олтин медал соҳиби

Паралимпия. Пара енгил атлетикачи Элбек Султонов — олтин медал соҳиби
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Фото: Paralympic
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш баҳслари якунланди.

Ушбу йўналишда стартга чиққан ўзбекистонлик Элбек Султонов 16.45 метр натижа қайд этган ҳолда делегация ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Қайд этиш лозимки, ушбу натижа спортчининг фаолиятидаги шахсий рекорди ҳисобланади.

Аввалроқ пара енгил атлетикачилар Асила Мирзаёрова ҳамда Қудратуллахон Маъруфхўжаевлар Паралимпия чемпионлигини қўлга киритган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Паралимпия. Пара енгил атлетикачи Элбек Султонов — олтин медал соҳиби