Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.
31 август кунги баҳслардан сўнг жадвалнинг юқори қисми қуйидагича кўриниш олган. Хитой 20 та олдин, 15 та кумуш ҳамда 7 та бронза медал билан етакчилик қилмоқда. Буюк Британия эса 11 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медал билан 2-ўринни банд этган. Бразилия эса (8-3-12) кучли учликни якунлаб берган.
Ўзбекистон делегацияси 5 олдин, 3 та кумуш ҳамда 3 та бронза медал билан 7-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон делегацияси таркибида ўтган кунларда пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова, пара енгил атлетикачи Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, пара таэквондочи Зиёдахон Исоқова ҳамда пара енгил атлетикачи Кубаро Ҳакимовалар кумуш, пара сузувчи Муслима Одилова ҳамда пара енгил атлетикачи Толиббой Йўлдошев бронза медалини қўлга киритди.
31 август кунги баҳсларда пара енгил атлетикачи Ёрқинбек Одилов, пара таэквондочи Асадбек Тоштемиров, пара енгил атлетикачи Элбек Султонов олтин медални, пара таэквондочи Гулжаной Наимова эса кумуш медални, пара енгил атлетикачи Моҳигул Ҳамдамова бронза медалига сазовор бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди