Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувни “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган ҳамюртларимиздан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўради.
“Майдонга тушиш қатъиян ман этилади! Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз.
Футболдан завқ олиб, қоидаларни бузмай, стадионда фаолият олиб борадиган юзлаб инсонлар меҳнатини ҳурмат қилиб, юқори кайфиятда учрашувга ташриф буюришингизни сўраб қоламиз”, — дейилади мурожаатномада.
Фото: ЎФА
ЖЧ—2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган мазку учрашувни ўмонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам Аҳмад Абу Бакар ал-Каф, унга қанотларда ҳамюртлари Абу Бакар ал-Амри ва Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Қосим Матар ал-Ҳатми ишлайди.
Шунингдек, кувайтлик Абдуллоҳ Жамоли ВАР ҳаками сифатида фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага, 5 сентябрь куни соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида старт олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди