Фото: Getty Images
France Football нашри бир қатор йўналишларда йилнинг энг яхшиси бўлишга номзодларни эълон қилди.
Эътиборлиси, асосий соврин — «Олтин тўп» номинантлари қаторида Криштиану Роналду ёки Лионел Месси йўқ. Бунақаси охирги бор 2003 филда бўлганди.
«Олтин тўп»га номзодлар — Жуд Беллингҳэм («Реал»), Рубен Диаш («Манчестер Сити»), Филип Фоден («Манчестер Сити»), Федерико Валверде («Реал»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»), Нико Уилямс («Атлетик»), Гранит Жака («Байер»), Артём Довбик («Жирона» / «Рома»), Тони Кроос («Реал», фаолиятини тугатди), Винисиус Жуниор («Реал»), Дани Олмо («Лейпциг» / «Барселона»), Флориан Виртц («Байер»), Мартин Эдегор («Арсенал»), Матс Ҳуммелс («Боруссия» Дортмунд / «Рома»);
Родри («Манчестер Сити»), Ҳарри Кейн («Бавария»), Деклан Райс («Арсенал»), Витиня («ПСЖ»), Коул Палмер («Челси»), Даниэл Карвахал («Реал»), Ламин Ямал («Барселона»), Букайо Сака («Арсенал»), Ҳоқон Чалхонўғли («Интер»), Вилям Салиба («Арсенал»), Килиан Мбаппе («ПСЖ» / «Реал»), Лаутаро Мартинес («Интер»), Адемола Лукман («Аталанта»), Антонио Рюдигер («Реал»), Алекс Грималдо («Байер»).
Энг яхши мураббий бўлишга даъвогарлар — Хаби Алонсо («Байер»), Карло Анчелотти («Реал»), Луис де ла Фуэнте (Испания миллий жамоаси), Жан Пьеро Гасперини («Аталанта»), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Лионел Скалони (Аргентина миллий жамоаси).
Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси совринига номзодлар — Пау Кубарси, Ламин Ямал (иккаласи – «Барселона»), Алехандро Гарначо, Кобби Майну (иккаласи – «Манчестер Юнайтед»), Арда Гулер («Реал»), Карим Конате («Залцбург»), Жоау Невеш, Уоррен Заир-Эмери (иккаласи – «ПСЖ»), Савио Морейра («Манчестер Сити»), Матис Тел («Бавария»).
Лев Яшин совринига (энг яхши дарвозабон) номзодлар — Диогу Кошта («Порту»), Жанлуижи Доннарума («ПСЖ»), Грегор Кобел («Боруссия Д»), Андрей Лунин («Реал»), Майк Менян («Милан»), Георгий Мамардашвили («Валенсия»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Унаи Симон («Атлетик»), Ян Зоммер («Интер») ва Ронуэн Уилямс («Мамелоди Сандаунc»).
Энг яхши клуб бўлишга номзодлар — «Боруссия» Дортмунд, «Жирона», «Байер», «Реал» ва «Манчестер Сити».
Ғолиблар 28 октябр кунги «Олтин тўп-2024» маросимида эълон қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди