13:46 / 05.09.2024
101

Шомуродовга Европада яна имконият беришга қарор қилишди

Шомуродовга Европада яна имконият беришга қарор қилишди
Элдор Шомуродов “Рома” таркибида УЕФА таснифидаги уч нуфузли мусобақадан бири – Конференциялар лигасида ғолиб чиққан футболчилардан ҳисобланади.

Рим клуби 2021-2022 йилги мавсумда илк маротаба ташкил этилган ушбу халқаро турнирда ғолиб чиққан илк жамоа бўлганди. Кейинги мавсумда Жозе Моуриньо шогирдлари Европа лигаси финалига чиққан бўлса-да, амалда совринсиз қолганди.

Энди “Рома” Европа лигасини Даниэле Де Росси бошчилигида қўлга киритиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишга уриниб кўради.

Бу мавсумдан эътиборан, Европадаги халқаро турнирлар янгича форматда ташкил этилмоқда. Европа лигасининг умумий гуруҳ босқичида 36 та жамоа нимчорак финалга чиқиш учун курашади. Жамоалар уй-сафар тизимида тўрттадан, жами саккизта учрашувда майдонга тушади.

Умумий гуруҳда дастлабки саккиз поғонани эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри 1/8 финалга йўлланма олади. 9-24-ўрин соҳиблари нимчорак финалга чиқиш учун ўтиш учрашувларида иштирок этишига тўғри келади. Қолган жамоалар мусобақани тарк этади.

“Рома” бош мураббийи Даниэле Де Росси Европа лигаси умумий гуруҳидаги ўйинларда қатнашадиган ўйинчилар рўйхатини УЕФАга тақдим этди.

Мураббийлар штаби қайдномага ёзги трансферлар ойнасида энг охири бўлиб жамоага қўшиб олинган янги олинган ўйинчилар – испаниялик Марио Эрмосо ва германиялик Матс Хуммельсни ҳам киритди. Ёш ўйинчи Самуэль Даль таркибга киритилмаган бўлса, 2007 йилда туғилган истеъдод эгаси Буба Сангарега мусобақа қайдномасидан жой олди.

Қувонарли томони, яқингача Элдор Шомуродов билан хайрлашиш пайида бўлган “Рома” легионеримизга Европа миқёсидаги мусобақаларда ҳам имкон беришга қарор қилди. Элдорда Конференциялар лигаси ва Европа лигасида ўйнаш тажрибаси бор ва ҳамюртимиз ҳар икки мусобақада голлари ҳисобини очиб бўлган.

УЕФА қоидасига кўра, қайдномага жами 25 нафар ўйинчи киритилади ва улардан камида икки нафари дарвозабон бўлиши керак.

“Рома”нинг қайдномаси қуйидагича кўриниш олди:

3-рақам: Эсморис Тасенде Хосе Анжелино

4-рақам: Кристанте Брайан

5-рақам: Ндика Эван Обите

7-рақам: Пеллегрини Лоренцо

11-рақам: Довбик Артем

12-рақам: Абдулҳамид Сауд

14-рақам: Шомуродов Элдор

15-рақам: Хуммельс Матс

16-рақам: Паредес Леандро

17-рақам: Коне Куадио Эммануэль Борис

18-рақам: Суле Мальвано Матиас

19-рақам: Челик Мехмет Зеки

21-рақам: Дибала Пауло Эксекьель

22-рақам: Эрмосо Кансеко Марио

23-рақам: Жанлука Манчини

28-рақам: Ле Фе Энцо

35-рақам: Бальданци Томмазо

56-рақам: Салемакерс Алексис Жесси

59-рақам: Залевский Никола

66-рақам: Сангаре Траоре Абубакар

92-рақам: Стефан Эл-Шаарави

98-рақам: Райан Мэтью

99-рақам: Свилар Мила

“Рома” илк учрашувини 26 сентябрь куни “Олимпико” аренасида Испания чемпионати вакили Бильбаонинг “Атлетик” жамоасига қарши ўтказади.

Умумий гуруҳ босқичида римликлар Украинанинг “Динамо Киев”, Португалиянинг “Брага”, Германиянинг “Айнтрах” жамоаларини ўз майдонида қабул қилади. Шунингдек, Швециянинг “Эльфсборг”, Бельгиянинг “Юнион”, Англиянинг “Тоттенхэм”, Нидерландиянинг “АЗ Алкмаар” футболчилари меҳмони бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовга Европада яна имконият беришга қарор қилишди