Фото: Астон Вилла фc
“Астон Вилла” молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани учун Премьер Лигада 10 очко олиб ташланиши мумкин эди. Аммо клуб бир неча соат қолганида бу жазодан қутулиб қолди.
Май ойида Унаи Эмери шогирдлари Чемпионлар Лигасига йўл олишини нишонлаганида, Бирмингем клуби раҳбарлари Премьер Лига ФФП (иқтисодий фейр плей) қоидаларини бузиш хавфи борлигини билишган.
30 июнда якунланган уч йиллик давр мобайнида “Астон Вилла” 105 миллион фунт стерлинг миқдоридаги зарар миқдоридан ошиб кетиш хавфи остида эди. Бу эса клубдан 10 очко олиб қўйилишига сабаб бўлиши мумкин эди.
Фото: Getty Images
Бироқ “Виллаликлар” сўнгги муддатда етакчи ярим ҳимоячиси Дуглас Луизни “Ювентус”га 42 миллион фунт стерлингга сотиб, қийин вазиятдан чиқиш йўлини топа олди.
Пулдан ташқари клуб “Ювентус” ярим ҳимоячилари Самуэл Айлинг-Junior ва Энсо Барренечеларни ҳам ўзига қўшиб олган. Футболчилар жорий мавсумда тегишли равишда “Болонья” ва “Валенсия”га ижарага берилган.
“Биз ФФП қоидасини бузмаслик учун кўп пул топишимиз керак бўлган вазиятга тушиб қолдик. Бу — катта қийинчилик эди.
Ҳамма хурсанд бўлиб, Чемпионлар Лигасига йўл олганимизни нишонлади, бироқ зиёфат пайтида Мончи ва мен қандай қилиб очколарни сақлаб қолиш ҳақида ўйлардик. Сабаби бундай жазо ажойиб мавсумни барбод қилиши мумкин эди. Бу худди вақт ускунасига ўрнатилган бомбадек эди ва биз уни зарарсизлантиришимиз керак эди. Биз вазифани охирги сонияларда уддаладик.
20 майдан 30 июнгача бўлган давр одатда ҳар бир футболчи учун байрамдир, аммо биз учун бу жуда оғир вақт бўлди. Бунда нафақат ўйинчиларни сотиш, балки даромадни тўғри акс эттиришни таъминлаш ҳам муҳим ҳисобланади. Биз фақатгина Унаи (Эмери) жамоа учун муҳим деб ҳисобламаган ўйинчиларнигина сотишимиз мумкин эди”, дея клубнинг футбол ишлари бўйича директори Дамен Видагани сўзларини келтирмоқда Daily Mail. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди