Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Ўзбекистон - КХДР (1:0) учрашувидан сўнг ОАВ вакилларига интервью берди.
- Оғир ўйин бўлди, аммо уч очкони қўлга киритдик ва энг муҳими шу. Ўйиндан олдин ҳам йигитлар билан гаплашган эдик ва осон ўйин бўлмаслигини билардик. Мақсадимиз уч очкони қўлга киритиш эди ва биз бунга эришдик. Энди хатолар устида ишлаймиз.
- Бугунги учрашувда руҳий томонлама босим бўлмадими?
- Ҳамма учинчи босқич бошланганини билади. Ҳозир хотиржам бўлишимиз ва ҳиссиётларга берилмаслигимиз керак.
- Бугун терма жамоамиз анча прагматик ўйин намойиш этди. Қирғизистонга қарши кейинги учрашувда ҳам шундай кўрамизми?
- Бу учрашувни қандай бошлашимизга боғлиқ. Ўйин қандай кечишидан қатъий назар биз фақатгина уч очко учун ўйнаймиз.
- КХДР бугун қанчалик қаршилик кўрсата олди?
- Ҳамма бу терма жамоа қанчалик интизом билан ўйнашини билади.
- Ўзингиз намойиш этган ўйиндан кўнглингиз тўлдими?
- Гол урмаган ўйинимдан қониқишим нотўғри, лекин уч очкони қўлга киритдик. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”