Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирн ўзбекистонлик мижози Муроджон Аҳмадалиев охир-оқибат япониялик Наоя Иноуэ билан жанг қилиши кераклигини айтмоқда.
“Иккинчи энг енгил вазн тоифасида Иноуэ учун ягона жанг қолди. Бу ҳақиқий жанг бўлади. WBA жангни белгилади... вақти келди”, — дейди Ҳирн.
Мазкур вазн тоифасида WBC, WBO, IBF, WBA (Супер) камарларини эгаллаб турган Иноуэ 3 сентябрь куни австралиялик Ти Жей Доэнини еттинчи раундда техник нокаутга учратганди.
Муроджон Аҳмадалиев айни дамда WBA йўналиши бўйича Наоя учун мажбурий даъвогар ҳисобланади. WBA ташкилоти аввалроқ ҳам бу икки боксчининг жанги учун расман буйруқ берган, аммо ўшанда томонлар келишувга эриша олмаган эди.
Аввалроқ Промоутер Боб Арум япониялик боксчининг кейинги икки жанги ҳақида гапирганди. Бироқ улар ичида Муроджон Аҳмадалиев исми йўқ эди. Аҳмадалиев эса Иноуэга мурожаат йўллаганди: “Иноуэ, вақт келди. Менга манзилни айт. Қўрқма. АҚШда бўладими, Японияда бўладими, исталган вазн, исталган вақтда бўладими, менга фарқи йўқ. Тайёрман. Let's go champ”, — деган эди Муроджон. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди