
Фото: Paralympic
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф54 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нурхон Қурбонова 21,12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини янгилади ва делегация ҳисобига 10-олтин медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун, Ф54 классида найза улоқтириш бўйича амалдаги жаҳон рекорди ҳам айнан Нурхон Қурбонованинг ўзига тегишли эди. Спортчи жорий 2024 йил Японияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 20.73 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 10 тага етди ва бу мамлакат тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Нурхон Қурбонова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.
Паралимпия БаҳслариНурхон ҚурбоноваЖаҳон РекордиНайза УлоқтиришЎзбекистон ДелегациясиОлтин Медаллар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг