date
views 78

Хосе Венансио Лопес Бразилиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Хосе Венансио Лопес Бразилиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон - Бразилия (2:9) учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. Дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб бордик. Афсуски, ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди. Мағлубиятнинг асосий сабаби шу бўлди деб ўйлайман. Ҳозирги вақтда жароҳатланган футболчилар эмас, ҳозирги таркибимиз ҳақида кўпроқ қайғуришимиз керак.

Бизни Жаҳон чемпионати кутиб турибди. Бугунги учрашувда 4та голни ҳимоядаги хатолар туфайли ўтказиб юбордик. Бироз тартиблироқ бўла олганимизда, 4та голни ўтказиб юбормасдик. Бразилияга қарши ўйнаш осон вазифа эмас, аммо ўзимиз ҳам яхши ўйнай олмадик
" - деди терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Венансио Лопес.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хосе Венансио Лопес Бразилиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?