17:45 / 07.09.2024
57

Рўза Қўзиева иккинчи бор Паралимпия баҳсларида кумуш медални қўлга киритди

Рўза Қўзиева иккинчи бор Паралимпия баҳсларида кумуш медални қўлга киритди
Фото: Paralympic
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақанинг пара пауэрлифтинг баҳсларида -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рўза Қўзиева 147 кг тошни ўзига бўйсундирди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш лозимки, Рўза баҳслар давомида икки маротаба паралимпия ўйинлари рекордини янгилашга ҳам улгурди. Лекин бразилиялик Мариана Д'Андреа 148 кг натижа билан якунда энг яхши натижани кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.

Маълумот учун, Рўза Қўзиева Токио Олимпиадасида ҳам кумуш медалга сазовор бўлганди. Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг кумуш медаллари 9 тага етди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўза Қўзиева иккинчи бор Паралимпия баҳсларида кумуш медални қўлга киритди