date
views 171

Паралимпия. Довурхон Кароматов бронза медални қўлга киритди

Паралимпия. Довурхон Кароматов бронза медални қўлга киритди
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳслари давом этмоқда.

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -90 кг вазн тоифасида бронза медал учун татамига чиққан ўзбекистонлик Довурхон Кароматов грузиялик Лаша Кизилашвилини мағлубиятга учратди ва делегация ҳисобига 7-бронза медални қўшиб қўйди.

Фото: Paralympic
Маълумот учун, бу Довурхон Кароматовнинг фаолиятидаги иккинчи Паралимпия медали ҳисобланади. У бундан аввал Токиода бўлиб ўтган ўйинларда кумуш медални қўлга киритган эди.

Ушбу медал делегация ҳисобидаги 26-медал ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистон ҳисобида 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Паралимпия. Довурхон Кароматов бронза медални қўлга киритди