Шавкат Мирзиёев Париж Паралимпиадасида олтин медал олган Нурхон Қурбонова ва Толиббой Йўлдошев билан телефон орқали субатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча Париж Паралимпиадасида қатнашаётган Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сонини 10 тага етказиб, тарихдаги энг яхши натижасини янгилади. Ўз ғалабалари билан ушбу тарихий натижага ҳисса қўшган енгил атлетикачилар Нурхон Қурбонова ва Толиббой Йўлдошев билан бугун Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашди ва уларни дилдан табриклади.
“Тинимсиз кузатиб бораман фаолиятингни. Олимпия шаҳарчамизда қурилишни бошлаганимизда Паралимпиададан олтин билан келаман, деган ёқимли сўзларинг эсимда.
Бу нимадан далолат? Тинимсиз ҳаракат, иродали интилишларинг билан тобора ўсиб бораяпсан. Берган ваъдангни ортиғи билан бажардинг”, дея давлат раҳбари бир йўла жаҳон рекордини ўрнатган ва уни яна янгилаган Нурхон Қурбоновани табриклади.
Шунингдек, президент Толиббой Йўлдошев билан суҳбатда икки медални олиш чинакам жасорат эканини таъкидлаган.
“Бир неча кун олдин ядро улоқтириш бўйича бронза медалини олган эдинг. Икки спорт тури бўйича иккита юксак натижа бу — чинакам жасорат. Бу ютуқлар машаққатли меҳнатларинг, тинимсиз машқларинг, тўплаган бой маҳоратинг мевасидир”, деди президент Толиббой Йўлдошев билан суҳбатда.
Чемпион паралимпиячилар бу ютуқлар ўз-ўзидан бўлмагани, давлат раҳбарининг паралимпия ҳаракатига қаратаётган эътибори ва ишончи туфайли эришилаётганини таъкидлаб, ўз номидан, мураббийлари ва ота-онаси номидан миннатдорлик билдирди.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф54 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нурхон Қурбонова 21,12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини янгилади ва делегация ҳисобига 10-олтин медални қўшиб қўйди.
Шунингдек, пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф37 классида диск улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди. Ушбу йўналишда иштирок этган ўзбекистонлик Толиббой Йўлдашев 57.28 метр натижа қайд этган ҳолда делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди