date
views 85

Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди

Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди
Фото: Reuters
Хитой миллий жамоаси Париж-2024 Паралимпия ўйинларида муддатидан аввал ғалаба қозонди.

Терма жамоа спортчилари 201 та медал, жумладан, 90 та олтин, 66 та кумуш ва 45 та бронза медалини қўлга киритди. Иккинчи ўринни 110 та медал – 45 та олтин, 38 та кумуш ва 27 та бронзага эга Британия терма жамоаси эгаллаб турибди. Мусобақа 8 сентябр куни якунланса-да, британияликлар Хитойга етиб олиш имкониятига эга эмас.

Хитой терма жамоаси 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2021 йилларда ҳам Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан. Аввалги ўйинларда хитойлик спортчилар 96 та олтин, 60 та кумуш ва 51 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди