25
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ООК)нинг 44-Бош Ассамблеяси ўтказилди. Ассамблея кун тартибига мувофиқ, ташкилотнинг раҳбарлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди. Ташкилотни вақтинчалик бошқариб бораётган Ража Рандхир Сингх ООК Президенти этиб сайланди. Шунингдек, 5 та минтақага вице-президентлар овоз бериш йўли билан аниқлаб олинди.
Биз учун аҳамиятли тарафи, Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президенти этиб сайланди. Бунгача Отабек Муҳаммадалиевич муддати қисқа бўлган давр – Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди. Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга ва энди ҳамюртимиз бутун қитъамиздаги 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади.
Қайд этиш жоиз, Отабек Умаровнинг сўнгги йилларда спорт бошқарувида эришган муваффақиятлари алоҳида эътироф этилиб, бугун янада масъулиятли лавозимга сайланди ва энди у бутун Марказий Осиё минтақасидаги Олимпизм ҳаракатининг ривожига масъул бўлади.
Тадбирда сўз олган Отабек Муҳаммадалиевич қитъамиз спорти жаҳонда янада катта эътирофга сазовор бўлаётгани, бунинг исботи ўлароқ Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Осиёнинг 4 давлати ТОП-15 таликдан жой олгани, Президентимизнинг спортни қўллаб-қувватлашлари билан Ўзбекистон ўз тарихида энг яхши натижани қўлга киритганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, билдирилган ишончни оқлашга, минтақада Олимпизмнинг пок ва эзгу ғояларини янада кенг тарғиб қилишга ваъда берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди