
Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши тўпурар Элдор Шомуродов Қирғизистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
"Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Бу ерга уч очкони қўлга киритиш учун келдик. КХДРга қарши қийналдик, бундай учрашувлар бўлиб туради. Дастлабки ўйинимиз қийин кечгани, ҳар бир учрашув бундай ўтади дегани эмас. Кейинги учрашувларда ўйинимизни яхшилаб борамиз.
Муҳими уч очкони қўлга киритиш. Менинг фикримча, фақат Эрон терма жамоаси бизга қарши ёпиқ ўйин олиб борса керак. Ҳозир фақат Қирғизистон ҳақида ўйлаяпмиз, Қатар ва БАА ҳақида ўйлашга ҳали эрта" - деди терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.