21:01 / 10.09.2024
64

ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Қирғизистон устидан ғалабага эришди

ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Қирғизистон устидан ғалабага эришди
Фото: “ЎФА”
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 3-саралаши 2-турида Қирғизистонга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида “Динамо” клуби футболчиси Кожо гол уриб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2 дақиқа ўтиб Элдор Шомуродов тезкор гол билан жавоб берди.

35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов Ўзбекистон ҳимоясида юзага келган хато сабаб дарвозага зарба йўллади. Кучсиз бўлган зарба охир оқибатда Юсупов дарвозасидан жой олди—2:1.

Биринчи бўлим охирида Ҳусниддин Алиқулов бош билан ажойиб зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 2:2 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланди. 72-дақиқада қанотда тўпни эгаллаб олган Остон Ўрунов ажойиб ҳаракатлар билан ҳисобни 2:3 кўринишига олиб келди.

ЖЧ—2026 саралаши
10 сентябрь, сешанба
Қирғиз Республикаси — Ўзбекистон 2:3
Голлар
: Жоэль Кожо (Алимардон Шукуров) 15, Элдор Шомуродов (Отабек Шукуров) 17, 1:1, Одилжон Абдураҳмонов (Элдиар Зарипбеков) 35, 2:1, Ҳусниддин Алиқулов (Шерзод Насруллаев) 45 2:2

Қирғиз Республикаси: 1. Эржан Токотаев, 2. Валерий Кичин, 3. Тамирлан Козубаев, 6. Кристиан Браузман, 7. Жоэль Кожо (9. Эрнист Батирканов,78), 12. Одилжон Абдураҳмонов, 14. Александр Мишенко (4. Саид Датсиев, 89), 17. Элдиар Зарипбеков (11. Кими Мерк, 89), 18. Каират Жгалбек Уулу (10. Гулжигит Аликулов, 60), 19. Эрмек Кенжебаев (15. Суиунтбек Мамаралиев, 78) 22. Алимардон Шукуров.
Захира: 5. Арслан Бекбердинов, 8. Аҳмедов Муролимжон, 3. Султан Чомоев, 16. Артём Приадкин, 20. Нурдоолот Сталбеков, 21. Каи Мерк, 23. Эрбол Атабаев.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Хожиакбар Алижонов (19. Азиз Турғунбоев,62) , 5.Рустам Ашурматов (Абдулла Абдуллаев, 62), 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (22. Аббосбек Файзуллаев, 75) 11.Остон Ўрунов (20. Хожимат Эркинов,89), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: Эргашев, Неъматов, Сайфиев, Ҳамралиев, Мозговой, Искандеров, Амонов, Абдихолиқов.

Огоҳлантириш: Рустам Ашурматов (Ўзбекистон) 33, Элдор Шомуродов 90+4

2-тур ўйинларидан кейин А гуруҳидаги вазият:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Қирғизистон устидан ғалабага эришди