ФИФА кунлари муносабати билан эълон қилинган танафусдан сўнг, миллий лигалардаги жамоалар навбатдаги тур учрашувларини ўтказади. Клублар олдидаги асосий масала терма жамоалардан қайтадиган ўйинчиларнинг жисмоний, руҳий ҳолатини баҳолаб, ўйинларга тайёргарлик даражасини аниқлашдан иборат.
“Рома” 15 сентябрь куни Генуяда “Женоа” меҳмони бўлади. Бўлажак муҳим учрашув олдидан Даниэле Де Росси таркиб борасида муаммога дуч келган.
Рим клуби ичидаги ва атрофидаги вазиятни таҳлил қилиб келаётган нуфузли манбалардан бири ilromanista.it сайти эксперти Винченцо Маккароне римликларга бўлажак учрашувда Элдор Шомуродовдан фойдаланишни тавсия қиляпти.
- Чемпионат бошланганидан бир ой ўтиб, “Рома” жароҳатлар билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Айниқса, ҳужум чизиғидаги аҳвол Даниэле Де Россини кўп безовта қиляпти. Чемпионат ўйинлари қайта тикланишига уч кун қолганида мураббийлар штаби бундай муаммоларга рўбарў келишини ҳеч ким кутмаган эди.
“Рома” таркибидаги бир неча ўйинчилар жисмоний тайёргарлик борасида муаммо ва камчиликларга дучор бўлган. Айниқса, ҳужум чизиғида вазият оғир: Артём Довбик, Томмазо Бальданци ва Лоренцо Пеллегрини шикастлангани катта муаммо туғдиряпти. Бош мураббийни қарийб 40 миллион еврога трансфер қилинган украиналик форварднинг жароҳати кўпроқ ўйлантиряпти.
“Женоа” билан бўладиган ўйингача сафга қайтиши кутилган Довбикнинг жароҳати кутилганидан мураккаб бўлиб чиқди. Пеллегрини ва Бальданци Италия миллий ва ёшлар терма жамоаларидан жароҳат билан қайтди.
Рим клуби мутасаддиларини хавотирга солаётган яна бир вазият Пауло Дибала билан боғлиқ. Аргентина терма жамоасига чақиртирилган ҳужумчи Римга муҳим учрашувга уч кун қолганида етиб келади. Даниэле Де Росси олис йўл чарчоғи билан келган футболчининг саломатлигини хатарга қўйиб, кескин курашлар остида ўтадиган ўйинга ташлай олмайди.
Бу вазиятда энг тўғри ечимни “Рома” тарихидаги энг сермаҳсул форвардлардан бўлган Роберто Пруццо таклиф қилди:
“Мен Пауло Дибалани ҳеч қачон марказий ҳужумчи сифатида ўйнатмас эдим. Терма жамоадаги ўйинлардан кейин бу унга жуда оғирлик қилади. Бу вазиятда тўлиқ Элдор Шомуродовга суяниш керак, чунки бу ўйинчи ҳозир ажойиб спорт формасида эканини намойиш қиляпти”.
Ўзбек футболчиси “Эмполи” ва “Ювентус”га қарши баҳсларни захира ўриндиғида бошлаганига қарамай, таркибдаги энг самарали ўйинчи бўлиб чиқди. Собиқ жамоаси “Женоа”га қарши баҳсда у ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкин. Албатта, Даниэле Де Росси бу шов-шувли таклифни инобатга олади, - деб ёзди Винченцо Маккароне.
Дарҳақиқат, Элдор Шомуродов юқори спорт формасида эканини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақасида ҳам намоён этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бишкекда ўтказилган учрашувда қирғизистонлик футболчиларнинг жиддий қаршилигига дуч келди.
Элдор Шомуродов учрашувда битта гол ва ассист билан ҳамюртларимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
Энди 29 ёшли тўпураримиз Римга қайтиб, Италиядаги илк жамоаси “Женоа”га қарши бўладиган А Сериянинг тўртинчи тур учрашувига тайёргарлик кўради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”