
«Реал» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти мадридликлар клуби президенти Флорентино Перес ва Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси президенти Франц Беккенбауэрнинг бошқарув услубларини солиштирди ҳамда айни вақтда «қаймоқранглилар» жамоаси бош мураббийи бўлиб турган Зайнидин Зиданни қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Бавария» ва «Реал» жамоалари орасидаги фарқми? Бу клублар бир-бирига ўхшаб кетади. Аммо, фарқ шунда бўлиши мумкинки, «Бавария»ни собиқ футболчи бошқармоқда ва у клубга нима кераклигини яхшироқ тушунади.
Зиданми? У харизматик инсон, футболчилар уни қаттиқ ҳурмат қилишади. Мен буни у менга ёрдамчилик қилган йилларда англаганман ва бу муваффақиятимизнинг бир омили бўлганди. Футболчиларда Бенитес билан муносабатларда муаммо бор эди, Зидан келди ва барчаси изига тушди. Футболчилар Зиданни тўла қўллаб-қувватлашади», — дея Анчелоттининг сўзларини келтирган Sport нашри.
Манба: Tribuna.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар