Мадриднинг “Реал” клуби испан клублари ичида энг юқори маош лимитига эга.
Ла Лига ёзги трансферлар ойнаси якунлангач, Испаниянинг биринчи ва иккинчи дивизион клублари футболчилари ва мураббийлар штаби учун маош миқдорини эълон қилди. Харажатлар лимитига доимий ва ўзгарувчан иш ҳақи, ижтимоий суғурта, жамоавий суғурта бадаллари, трансфер харажатлари, шу жумладан агентлар комиссиялари ва амортизация киради.
“Реал” ушбу кўрсаткич бўйича етакчилигини сақлаб қолди — Мадрид клуби маошлар учун 754,9 миллион евро сарфлаши мумкин. Қишки трансферлар ойнасида эса “Реал”нинг маошлар чегараси 727,45 миллион еврони ташкил этган эди.
Иккинчи ўринда эса Каталониянинг “Барселона” жамоаси жойлашган. “Кўк-анорранглилар”нинг маошлар лимити 270 дан 426 миллион еврогача ошган. Marca нашрининг ёзишича, “Барселона”нинг молиявий ҳолати сезиларли даражада яхшиланганига қарамасдан, клубнинг маошлар кўрсаткичи ортиқча босим остида қолмоқда ва қишда клуб яна футболчиларни рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келиши мумкин.
Испания клублари орасида 3-ўринни 310,7 миллион евро билан “Атлетико” эгаллаб турибди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”