Фото: “ЎФА”
Wе Global Football портали Ўзбекистон миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини 76 фоизга баҳоламоқда.
Манбага кўра, Қирғизистон устидан меҳмонда эришилган 3 очкодан сўнг Сречко Катанец шогирдларининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 70,3 фоиздан 75,9 га кўтарилди. Терма жамоанинг гуруҳда қолиб кетиш имконияти 1 фоизни ҳам ташкил этмайди. Ўзбекистон жамоасининг гуруҳда 3—4-ўринни олиб, саралашнинг 4-босқичига йўл олиш имкони 23,8 фоизга баҳоланган.
Жамоанинг биринчи ўринда гуруҳни якунлаш имконияти 19 фоизга, 2-ўрин билан Жаҳон чемпионатига йўл олиш имкони эса 57,3 фоизга баҳоланган.
Фото: Wе Global
А гуруҳида мундиалга чиқиш учун асосий фаворит сифатида Эрон миллий жамоаси кўрсатилган. Ушбу жамоанинг мундиалга чиқиш имконияти 96 фоизни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Эрон саралашнинг 2-турида сафарда БАА терма жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этди. Форс жамоаси биринчи турда ўз уйида Қирғизистон устидан ҳам кичик ҳисобда устун келганди.
Учинчи турда Ўзбекистон ва Эрон термалари тўқнаш келади. Ушбу учрашув 10 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Саида Мирзиёева Қатарга ташриф буюрди
Ҳарбий контрразведка: Россия Германияга қарши жосусликни кучайтирди
Австралияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди
ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Қирғизистон устидан ғалабага эришди
Исроил ҲАМАС раҳбарига ҳаётини сақлаб қолиш эвазига келишув таклиф этди
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
Эрон бош мураббийи: Ўзбекистонда ҳам, бизда ҳам 6 очко бор. "Бунёдкор"даги ўйин қийин бўлади