Куни кеча "Марказий" стадиони анжуманлар залида клуб раҳбарияти ташаббуси "Насаф" жамоаси мухлислари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда клуб президенти, "Шўртангазкимё" мажумаси раҳбари Шуҳрат Асланов, клуб бош директори Алишер Юсупов, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, жамоа фан клуби "Насаф" билан доимо бирга эканлигидан мамнун эканликлари, жамоанинг улкан мақсадлари йўлида ишқибозларнинг майдондаги ўрни доимгидан ҳам муҳимроқлиги ва Суперлиганинг қолган 9 та ўйиннинг ҳар бири финалга тенг эканлигини қайд этиб, мухлисларни севимли жамоасини янада якдил бўлиб қўллаб қувватлашлари зарурлигини таъкидлаб ўтишди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда мухлислар ўзларини қизиқтирган барча саволларга клуб раҳбари ва бош мураббийи томонидан батафсил жавоб олишди. Жамоа ривожи учун ўз таклифларини билдиришди. Тадбир якунида сўровномаларда фаол иштирок этган иштирокчиларга, фахрий мухлисларга футболчилар дастхати туширилган футбол тўплари, эсдалик совғалари топширилди.
Бош жамоамизнинг олдинда турган муҳим ўйинларига янада кучлироқ, ҳамжиҳатроқ, бир оила бўлиб ҳаракатланиши, ҳакамлар ва рақибларни ҳурмат қилган ҳолда мухлислик қилиш келишиб олинди. "Насаф"нинг чемпионлик йўлидаги дадил қадамларига омад тиланди.
Манба: "Насаф" матбуот хизмати «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Келишилган ўйинларда иштирок этган 43 нафар футболчи умрбод футболдан четлатилди
Самарқанд вилоятида мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
Киев "Охматдет"ни ўққа тутиш буйруғини берган эҳтимолий шахс номини очиқлади
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди
Жазоир бокс федерацияси Иман Ҳалиф билан боғлиқ можародан кейин IBA ташкилотини тарк этди
Супертўфон Вьетнамдаги бутун бошли қишлоқни ювиб кетди
Трамп—Ҳаррис баҳсидан кейин Trump Меdiа акциялари 18 фоизга тушиб кетди