Фото: Сўғдиёна
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тур ўйинлари 13 сентябрь, жума куни старт олди.
Янги тур “Қизилқум” ва “Сўғдиёна”нинг баҳси билан бошланди. Биринчи бўлимда жамоалар дарвоза томон йўл топа олмади.
Иккинчи бўлимда ҳам томошабинлар хавфли вазиятларга гувоҳ бўлди. 73-дақиқага келиб, навоийликлар ҳисобни очди. Муҳаммадали Ғиёсов ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ўйин якунида, ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Дориевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Олег Зотеев боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа учрашув дуранг натижа билан якунланди.
Суперлига
18-тур
13 сентябрь, жума
“Қизилқум” – “Сўғдиёна” 1:1
Голлар: 1:0 — 73 Ғиёсов, 1:1 — 90+2 Зотеев.
“Қизилқум”: 12. Роберт Озолс, 4. Илҳом Ваҳобов, 6. Асрор Ғафуров, 10. Элгужа Лобжанидзе, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 18. Бахтиёржон Қосимов (22. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 71), 25. Азизбек Усмонов, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев (8. Гиорги Кухианидзе, 61).
“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 3. Исломжон Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов (5. Жасур Ёқубов, 69), 14. Люпчо Дориев, 23. Суҳроб Иззатов, 28. Станислав Андреев (7. Муҳаммадсафо Фозилов, 46), 32. Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев, 68. Сардорбек Ҳошимов (9. Самандар Мавлонқулов, 46), 99. Умидбек Султонов.
Огоҳлантириш: Николай Тарасов (70), Гиорги Кухианидзе (80). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Қирғизистон устидан ғалабага эришди
Давлат раҳбари Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар билан учрашди
Исроил ҲАМАС раҳбарига ҳаётини сақлаб қолиш эвазига келишув таклиф этди
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
Австралияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
Ҳиндистонда полиция билан тўқнашувда камида 50 киши жароҳат олди
Эрон бош мураббийи: Ўзбекистонда ҳам, бизда ҳам 6 очко бор. "Бунёдкор"даги ўйин қийин бўлади
Трамп: “Дебатнинг биринчи раунди ажойиб ўтди, янги теледебатлар учун режалар йўқ”