
Лионель Месси узоқ даволанишлардан кейин яна майдонга қайтди. Аргентиналик юлдуз голлари ва ассисти билан “Интер Майами” жамоасининг ғалабасини таъминлади.
АҚШ чемпионати – Major League Soccer мусобақасининг навбатдаги турида майамиликлар “Филадельфия Юнион” жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Мезбонлар иккинчи дақиқадаёқ тўп ўтказиб юборганига қарамай, Лионель Месси тўрт дақиқа ичида иккита гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида аргентиналик юлдуз дўсти Луис Суаресга голли пас узатди.
Шу тариқа, Мессининг профессионал фаолиятида расмий учрашувларда урган голлари сони 840 тага етди. Бироқ Лео ашаддий рақобатчиси Криштиану Роналдуга етиб олишига ҳали анча бор. Чунки португалиялик тўпурар ҳам голлари сонини 900 тадан ошириб олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар