13:28 / 15.09.2024
19

Ихтиёр Ропиев: "Насиб қилса, Парагвайни енгамиз"

Ихтиёр Ропиев: "Насиб қилса, Парагвайни енгамиз"
Жаҳон чемпионати илк туридан ўрин олган Ўзбекистон – Нидерландия (3:3) беллашувидан сўнг миллий терманинг тажрибали футзалчиси Ихтиёр Ропиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида
- Ўйин яхши бўлди, фақат озгина омад келмади. Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Ҳечқиси йўқ, дуранг ҳам керакли натижа.

- Ўзбекистон термасининг кўплаб зарбалари ё ноаниқ кетяпти, ё дарвозабон турган нуқтага йўналтирилмоқда...
- Сал тажриба етишмади деб ўйлайман. Кейинги учрашувларда буни тўғрилашга уринамиз.

- Жароҳат олган футзалчиларнинг йўқлиги қанчалик билинди?
- Ҳамманинг ўз ўрни бор эди. Айниқса, уларнинг тажрибаси бизга қўл келарди. Худо хоҳласа, таркибдаги ёшлар уларнинг ўрнини муносиб равишда тўлдиради.

- Парагвай Коста-Рикани 5:2 ҳисобида ютди. Мутахассисларга кўра, Паравай Нидерландиядан кучлироқ. Бу борада қандай фикр билдирасиз?
- Тўғри, Парагвай стабил ва кучли жамоа, лекин гуруҳимиздаги ҳамма жамоа бир хил даражада деб биламан. Олдимизда бизда тайёргарлик учун 2 кун вақт бор. Насиб қилса, Парагвайни енгамиз.

Эслатиб ўтамиз, 2-тур доирасидаги Ўзбекистон – Парагвай баҳси 17 сентябрь куни 20:00 да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ихтиёр Ропиев: "Насиб қилса, Парагвайни енгамиз"