13:50 / 15.09.2024
21

Аргентина бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Парагвайни қўрқмай, кучли терма жамоа деб айта оламан"

Аргентина бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Парагвайни қўрқмай, кучли терма жамоа деб айта оламан"
Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи Матиас Люкуикс Жаҳон чемпионати стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай ўтди? Украинага қарши дастлабки учрашувга тайёрмисизлар?
- Биз узоқ вақт давомида тайёргарлик йиғинларини ўтказдик ва тайёргарлик бўйича хотиржаммиз. Украинадек кучли терма жамоага қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз ўзимиз нималарга қодир эканлигимизни биламиз. Мен мундиалдаги дебют учрашув бўйича тўлиқ хотиржамман.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Гуруҳимизда турли хил жамоалар тўпланган. Учта рақибимиз ҳам замонавий футзалдан хабари бор жамоалар ва ҳар бир жамоа ўзгача ўйин услубига эга. Гуруҳ босқичида осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз нима қилишни ва қайси рақибга қарши қандай ўйнашни биламиз. Муҳими, кейинги босқичга йўл олишимиз.

- Парагвай терма жамоаси Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги рақиби. Парагвай терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз?
- Парагвай билан бир қитъада ўйнаймиз ва ушбу терма жамоа жуда кучли эканлигини айта оламан. Ўзбекистон - Парагвай баҳсида кичик деталлар ўйин натижасига таъсир қилишига ишончим комил. Ўзбекистондаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам ўз сўзини айтмай қолмайди. Икки мамлакат ўртасида анча қизиқ учрашув бўлишини тахмин қилишим мумкин.

- Аргентина 2016 йилда Жаҳон чемпиони бўлганди, сўнгги мундиалда эса кумуш медални қўлга киритган. Бу сафарги Жаҳон чемпионатидаги мақсадлар қандай?
- Биз мақсадимиз мундиалда сўнгги кунга қадар иштирок этиш ва 7та учрашувда иштирок этиш. Бизнинг елкамизда қандай масъулият борлигини ҳис қиляпмиз ва шу сабабли ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Биз бунга 10 ҳафта давомида тайёргарлик кўргандик.

- Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун қайси жамоалар асосий даъвогарлар деб ўйлайсиз?
- Кўпгина жамоаларни фаворит деб айта оламан. Масалан, Португалия, Испания, Бразилия, Эрон ва бошқалар. 7-8та терма жамоа мундиалда чемпионликни қўлга киритиш учун даъвогар. Барча жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг, сабаби бундай мусобақаларда кутилмаган натижалар тез-тез учраб туради. Фаворитлар орасида йўқ, аммо сўнгги йилларда яхши ўсишга эришган терма жамоалар ҳам бизни яхши маънода ҳайрон қолдириши мумкин. Натижа қандай бўлишини яқин бир ой ичида билиб оламиз.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аргентина бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Парагвайни қўрқмай, кучли терма жамоа деб айта оламан"