Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Анасхон Раҳматов ЖЧ-2024 1-туридан ўрин олган Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг сайтимизга интервью берди.
- Ўйин ҳақида
- Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлган. Бугун ҳам шундай ҳолат такрорланди. Ўйин сўнгида мағлубиятдан қутулишни уддаладик. Мухлислар сўнгги лаҳзаларгача қўллаб-қувватлашди.
- Бугунги натижа ўйинга мос бўлдими? Натижадан кўнглинигиз тўлдими?
- Йўқ, сабаби ҳар бир жамоа турнирни ғалаба билан бошлашни хоҳлайди. Бироқ мағлубиятни дурангга айлантира олганимиз яхши бўлди.
- Жамоанинг ғалаба қозонишига нима етишмади?
- Таркибда ёшлар кўп эди. Менимча, тажриба етишмади.
- Жамоа ютқзаётган пайтда Ўзбекистон бош мураббийи тайм-айт олди, шундан сўнг ҳакам ҳуштаги чалиниши арафасида учинчи гол урилди. Мураббий қандай кўрсатмалар берди?
- Мураббий барчани хотиржамликка чақирди. Гол ура олишимиз, ўзимизга ишонишимиз кераклигини уқтирди ва буни уддаладик.
- "Ҳумо арена"га ташриф буюрган мухлисларнинг ўрни қандай бўлди?
- Уларнинг ўрни катта эди, айниқса, ютқазаётганимизда бизга далда бериб туришди. Қийин ҳолатларда мухлислардан мотивация олишга ҳаракат қилдик. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди