17:00 / 15.09.2024
38

Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди"

Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди"
Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Саид Бузамбу ЖЧ-2024 1-турида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман олганда, бугунги ўйин ҳиссиётларим аралашиб кетди. Биз ҳисобда олдинга чиқдик, рақиб тенглаштирди. Яна олдинга чиқавердик, яна ҳисоб тенглашаверди. Биз жуда кўп имкониятлар яратдик.

Пенальти ишлаган вазиятимиз жуда тез содир бўлди. Шеригимдан тўпни қабул қилиб олдим, улар мени қулай вазиятга олиб чиқишди. Шунда рақибдан кимдир сирпанаётганини кўрдим ва зарба йўлламасдан уни чалғитдим. Зарба йўллаш ўрнига кутишни афзал кўрдим, у эса йиқилди. Мен зарба йўллаганимда тўп рақиб футболчисининг қўлига текканини дарҳол пайқадим. Агар ВАР пенальти белгиламаганда, ғалати иш бўларди.

Биринчи ўйинда мағлуб бўлмаслик муҳим эди. Коста-Рикага қарши ўйинда ҳам ўз кучимизни намоён эта оламиз. Бунга тўлиқ ишончим комил.

Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият етарлича. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз — плей-оффга йўл олиш. Жамоадаги муҳит ажойиб
", деди Бузамбу.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди"