Германия чемпионатининг учинчи турида “Бавария” сафар учрашувида Бундеслига дебютанти “Хольштайн” жамоасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мюнхен суперклубининг англиялик легионери Ҳарри Кейн беллашувда хет-трик қайд этди ва жамоадошига битта голли пас узатди.
Шу тариқа, Кейн Бундеслига тарихида гол+пас тизимида энг тез 50 очко жамғарган футболчига айланди. Бу кўрчаткични қайд этиш учун тўпурарга 35 та ўйин кифоя қилди. Бу ҳақида OptaFranz статистика маркази маълумот тарқатди.
Аввалги рекорд ҳозир Ҳарри Кейннинг юрти Англияда тўпурарлик рекодларини ураётган Эрлинг Холандга тегишли эди. Норвегиялик ҳужумчи “Боруссия Дормунд” сафида ўйнаган кезлари гол+пас тизимида 50 очко тўплаши учун 44 та ўйин керак бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди