
Фото: Uzchess
Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.
15 сентябрь куни 5-тур доирасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Молдова, қизлар эса Грузия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Амалдаги чемпионлар 3,5 : 0,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Қизлар жамоаси эса мусобақада иккинчи рақам остида сараланган жуда кучли терма жамоа Грузияга 1,5 : 2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фото: Uzchess
Эркаклар:
Ўзбекистон — Молдова 3,5 : 0,5
- Нодирбек Абдусатторов — Иван Счико 1:0;
- Нодирбек Якуббоев — Жегор Лашкин 0,5 : 0,5;
- Жавоҳир Синдоров —Виктор Бологан 1:0;
- Шамсиддин Воҳидов — Виорел Иордаческу 1:0.

Фото: Uzchess
Аёллар:
Ўзбекистон — Грузия 1,5 : 2,5
- Афруза Ҳамдамова — Нана Загнидзе 0,5 : 0,5;
- Нилуфар Якуббоева — Лела Жавакшвили 0,5 : 0,5;
- Умида Омонова — Нино Басиашвили 0,5 : 0,5;
- Маржона Маликова — Белла Хотенашвили 0:1.
Ўзбекистон эркаклар жамоаси дастлабки уч турда ғалаба қозониб, 4-турда Вьетнам жамоасга мағлуб бўлган эди. Қизлар жамоаси эса 5-тургача мағлубият нималигини билмай келаётганди. Бу турда улар дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди.
Олимпиаданинг 6-турида бугун, 16 сентябрь куни эркаклар жамоаси Исроил билан, қизлар эса Нидерландия терма жамоаси билан куч синашади.
5 та турдан кейин амалдаги чемпионлар 7-ўринда, Ўзбекистон қизлар жамоаси эса 15-ўринда боришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар