15:50 / 16.09.2024
51

UFC’нинг янги чемпиони Ҳабибнинг укаси билан жанг қилмоқчи эмас

UFC’нинг янги чемпиони Ҳабибнинг укаси билан жанг қилмоқчи эмас
Фото: UFC
Аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича келиб чиқиши грузин бўлган америкалик жангчи, енгил вазн тоифасида Ultimate Fighting Championship (UFC)нинг янги чемпиони Мераб Двалишвили нега россиялик Умар Нурмагомедовга қарши жанг қилишни истамаслигини тушунтирди.

Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 306 мусобақасида Двалишвили Шон O’Мeллини ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди ва америкалик спортчидан камарни тортиб олди. Олдинроқ промоутерлик раҳбари Дана Уайт Нурмагомедов чемпионлик учун мажбурий даъвогарга айланишини айтган эди.

Умар ёмон жангчи эмас, лекин рейтингнинг энг яхши 15 лигида у фақат битта жангда ғалаба қозонди. Алжамейн (Стерлинг) бугун Умар ютган Сендҳагенни биринчи раундда “ухлатиб қўйди”. Нурмагомедов биринчи навбатда Пётр Ян билан жанг қилиб кўрсин”, деди янги чемпион матбуот анжуманида.

Мераб Двалишвили кейинги жангини бразилиялик Дейвсон Фигередога қарши ўтказмоқчи эканини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC’нинг янги чемпиони Ҳабибнинг укаси билан жанг қилмоқчи эмас