13:04 / 17.09.2024
18

Шахмат Олимпиадаси. 6-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди

Шахмат Олимпиадаси. 6-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди
Фото: Uzchess
Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

6-тур доирасида 16 сентябрь куни Ўзбекистон эркаклар жамоаси Исроил термасини қабул қилди. Қизлар эса Нидерландия шахматчиларига қарши дона сурди.

Жавоҳир Синдоров дастлабки баҳсда мағлубиятга учради, икки Нодирбекнинг ғалабаси ва Шамсиддин Воҳидовнинг дуранги эвазига амалдаги чемпионлар Исроилдан ғалабани тортиб олди.

Ўзбекистонлик қизлар Нидерландия билан муросасиз кечган учрашувда дуранг қайд этди.

Фото: Uzchess
Эркаклар:

Ўзбекистон — Исроил 2,5 : 1,5

- Нодирбек Абдусатторов — Максим Родштейн 1:0;
- Нодирбек Якуббоев — Идо Горштейн 1:0;
- Жавоҳир Синдоров —Тамир Набати 0:1;
- Шамсиддин Воҳидов — Илья Смирин 0,5 : 0,5.

Фото: Uzchess
Аёллар:

Ўзбекистон — Нидерландия 2:2

- Афруза Ҳамдамова — Элине Роэберс 0,5 : 0,5;
- Нилуфар Якуббоева — Жаокин Пенг 0,5 : 0,5;
- Умида Омонова — Мачтелд Ван Фореест 0:1;
- Нодира Нодиржонова — Анна Майа Казарян 1:0.

Фото: FIDE
6-турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда. Қизлар жамоаси эса 9 очко тўплаб 170 давлат ичида 15-ўринда бормоқда.

Бугун, 17 сентябрь мусобақада дам олиш куни ҳисобланади. Эртага йигитлар жамоаси Украина жамоаси билан ўйнайди. Қизлар эса Грецияга қарши дона суради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат Олимпиадаси. 6-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди
ePN