Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Чиҳ Коста-Рикага қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эди. Кейинги босқичга чиқиш учун мазкур баҳсда ғалаба қозонишимиз керак эди. Гувоҳи бўлганингиздек, ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Бизда икки очко мавжуд ва кейинги босқичга чиқиш имконияти ҳозирча жуда мураккаб. Эндиликда кейинги босқичга йўл олиш учун Парагвайга қарши ўйинда ғалаба қозонишга тайёр бўлишимиз керак.
Бугунги ўйин юқори темпда ўтди. Ҳисобни 3:1, 4:1 кўринишига келтиришимиз мумкин эди. Жуда кўп имкониятларга эга бўлгандик, бироқ вазиятларни аниқ якунлай олмадик. Шу боис дуранг қайд этилди.
Ўзбекистон ва Коста-Рика билан ҳам дуранг ўйнадик. Менимча, уларнинг иккаласи ҳам тенг кучли жамоалар эди. Аммо Ўзбекистон хавфли вазиятлар ва бурчак зарбаларини кўп юзага келтирди. Айниқса, 8-рақамли футзалчи (Ҳусниддин Нишонов — таҳририят) бизга кўп қийинчилик туғдирди. Коста-Рика жисмоний жиҳатдан кучли жамоа, бироқ Ўзбекистонга қарши ўйин қийинроқ ўтди", деди Чиҳ.
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг илк турида Ўзбекистон (3:3), 2-турда эса Коста-Рика (2:2) билан дуранг ўйнади. "Лоларанглилар" сўнгги турни Парагвайга қарши ўтказади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”