
"Рома" аввалроқ Даниэле де Россини ўз лавозимидан озод қилди. Клубнинг янги устози маълум, дея хабар бермоқда инсайдер Ди Марцио.
Журналистнинг сўзларига кўра, Италия футболига яқин мутахассис Иван Журич римликлар билан келишиб олди. Тез орада хорватиялик мураббий жамоада иш бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Журич бундан олдин "Женоа", "Верона" ва "Кротоне" каби клубларда ишлаган. Шунингдек, сўнгги марта "Торино"га устозлик қилди. Иван шу йилнинг ёзида жамоани тарк этганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар