FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон миллий жамоаси бир поғона юқорилади

FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон миллий жамоаси бир поғона юқорилади
Фото: “ЎФА”
Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) сентябрь ойи учун миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан 1 поғона юқорилаб, 60-ўриндан жой олди. Жамоа ҳозирда 1413,06 очко тўплаб, Осиёнинг 8-жамоаси бўлиб турибди. Осиёда кучли учликдан Япония, Эрон ва Корея Республикаси жой олган.
FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон миллий жамоаси бир поғона юқорилади
Фото: FIFA
Рейтингнинг энг юқори ўрнида амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина жамоаси ўрин олган. Кейинги ўринларда Франция ҳамда Испания термалари жойлашган.
FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон миллий жамоаси бир поғона юқорилади
Фото: FIFA
Маълумот учун, Ўзбекистон сўнгги FIFA кунларида иккита учрашувда майдонга тушди. КХДР жамоаси билан (1:0) Тошкентда, Қирғизистон миллий жамоаси билан (2:3) Бишкекда учрашган Ўзбекстон миллий жамоаси икки баҳсда ҳам ғалаба қозонди.

10 октябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши Тошкентда баҳс олиб боради.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар