
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.
20 сентябрь куни мусобақанинг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан, қизлар жамоаси эса Сербия терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
Эркаклар терма жамоаси қийин баҳсда Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ўзбекистон — Ҳиндистон 2:2
- Нодирбек Абдусатторов — Гукеш 0,5:0,5;
- Жавоҳир Синдоров — Рамешбабу П. 0,5 : 0,5;
- Шамсиддин Воҳидов — Эригаиси Аржун 0,5:0,5;
- Жавоҳир Воҳидов — Сантош Гужрати Видит 0,5 : 0,5.

Қизлар жамоаси эса Сербияга қарши ўйинлардан сўнг дуранг натижага эришди. Нодира Нодиржонова ўз рақибини енгган бўлса, Маржона Маликова эса мағлуб бўлди. Афруза Ҳамдамова ва Нилуфар Якуббоева дуранг натижаларга эришди.
Қизлар:
Ўзбекистон — Сербия 2 : 2
- Афрўза Ҳамдамова — Инжак Теодора 0,5:0,5;
- Нилуфар Якуббоева — Гаккин Марина 0,5:0,5;
- Маржона Маликова — Мандура Тижана 0:1;
- Нодира Нодиржонова — Эрик Жована 1:0.

Ушбу дуранг натижадан сўнг амалдаги чемпионлар, Ўзбекистон эркаклар жамоаси 3-ўринга тушди.

9-турдаги дурангдан сўнг Ўзбекистон қизлар жамоаси 25-поғонада бормоқда. Аммо юқори ўриндаги жамоалар билан фарқ катта эмас. Ўзбекистонлик қизларда юқори ўринларни эгаллаш учун имконият сақланиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар