11:38 / 25.09.2016
8 367

Андижонда паралимпия совриндорлари тантанали кутиб олинди

Андижонда паралимпия совриндорлари тантанали кутиб олинди

Бугун Андижон темир йўл вокзалида Рио -2016 паралимпия мусобақаларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Андижонлик спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар ва журналистлар иштирок этдилар, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Маълумки, Рио – 2016 паралимпия мусобақаларида Андижонлик спортчилардан Муслима Одилова спортнинг сузиш тури бўйича 2 та кумуш, Шоҳсанам Тошпўлатова ва Музаффар Турсунхўжаевлар ҳари бири 2 тадан бронза, енгил атлетика бўйича Мансур Абдурашидов бронза, аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича Сафия Бурхонова кумуш ва брасс усулида сузиш баҳсларида Фирдавс Мусабековлар олтин медалларни қўлга киритдилар.

Маросимда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов паралимпия совриндорларини эришган ютуқлари билан қутлаб, спортчилар ва уларнинг мураббийларига миннатдорчилик билдирди. Ҳар бир совриндор спортчи ва мураббийларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Шундан сўз олган чемпион спортчи Фирдавс Мусабеков эришилган ютуқлар юртимизда ёш авлод тарбияси ва спортга берилаётган юксак эътибор натижаси эканлиги ҳақида гапирди.















Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андижонда паралимпия совриндорлари тантанали кутиб олинди