Фото: “ПФЛ”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган 2 ўйин 21 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
“Динамо” сафарда “Олимпик” меҳмони бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган “Динамо” Кожонинг голи эвазига 51-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олди. 69-дақиқада Хислат Ҳалилов узоқдан чиройли зарба берди. Тўп дарвозабоннинг устидан ўтиб дарвозага йўл олди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “Олимпик” футболчилари ўз дарвозига гол киритиб қўйб, учрашув 0:3 ҳисобида якунланишини таъминлади.
“Динамо” клуби ушбу ғалабадан сўнг ўз ҳисобидаги очколар сонини 23 тага етказиб олди.
“Пахтакор” клуби “Металлург меҳмони бўлди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Черан ҳисобни очди. 66-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. 6 дақиқа ўтиб Забиҳилло Ўринбоев гол муаллифига айланди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Абдулла Абдуллаев ҳисобни тенглаштиришга эришди.
Учрашувга қўшиб берилган дақиқанинг сўнггисида Марко Миличкович мезбонлар учун мавсумдаги биринчи ғалабасини таъминлайдиган гол муаллифига айланди. Марконинг майдон марказидан тепган тўпи дарвоза томон йўл олди.
Шу тариқа “Пахтакор” клуби етакчи “Насаф”дан 12 очкога ортда қолмоқда.
Фото: “ПФЛ”
Суперлига
19-тур
21 сентябрь, шанба
“Олимпик” — “Динамо” 0:3
Голлар: 0:1—Жоэл Кожо (54), 0:2—Хислат Халилов (70), 0:3—Шаҳзод Тоиров (89, автогол).
“Олимпик”: Шукрон Йўлдошев, Мақсуд Аълохўжаев, Нодир Абдихолиқов, Акбар Ўктамов, Анвар Алижонов (Самандар Қодиров, 63), Риан Исламов (Фаррух Мухторов, 63), Акбар Абдурасулов, Шаҳзод Тоиров, Улуғбек Шарипов (Абдулазиз Абдусаломов, 79), Шерзод Комилов (Муҳаммадазиз Иброҳимов, 77), Суннатилла Абдуллажонов (Муҳсин Бозоров, 77)
“Динамо”: Равшан Ягудин, Улуғбек Абдуллаев (Муҳаммадали Турсунов, 80), Жаҳонгир Ўрозов, Жоэл Кожо, Маркос Кайк де Оливейра (Хислат Ҳалилов, 63), Салим Мустафоев, Ратинио, Анвар Ҳожимирзаев (Абубакр Мўйдинов, 90), Санжар Шоаҳмедов (Ҳумоюнмирзо Иминов, 63), Душан Мийич, Майкон Дуглас (Воҳид Оқбўтаев, 63)
Огоҳлантириш: Жоэл Кожо (75).
Металлург — Пахтакор 3:2
Голлар: 0:1—Драган Черан (4), 1:1—Худойшукур Сатторов (67), 2:1—Забиҳилло Ўринбоев (73), 2:2—Абдулла Абдуллаев (90+2), 3:2—Марко Миличкович (90+8).
“Металлург”: Раҳим Давронов, Карим Палич, Олександр Кучеренко, Худойшукур Сатторов, Асад Собиржонов (Аброр Тошқўзиев, 82), Забиҳилло Ўринбоев (Далер Шарипов, 82), Азиз Пирмуҳаммадов, Шаҳзод Ғофурбеков (Искандар Шойқулов, 46), Даврон Ҳошимов, Марко Миличкович, Балса Секулич (Шаҳзод Неъматжонов, 70).
“Пахтакор”: Павел Павлюченко, Абдулла Абдуллаев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожиакбар Алижонов, 1Драган Черан (Отабек Жўрақўзиев, 74), Достон Ҳамдамов, Умар Адҳамзода, Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев (Диёр Холматов, 74), Маҳмуд Маҳамаджонов ( Пўлатхўжа Холдорхонов, 19), Улуғбек Ҳошимов (Кими Мерк, 85).
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Ғофурбеков (41), Шаҳзод Неъматжонов (70), Забиҳилло Ўринбоев (73), Искандар Шойқулов (88), Карим Палич (90+1) «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади