Фото: Richard Pelham/Getty Images
22 сентябрга ўтар кечаси Лондондаги «Уэмбли» ўйингоҳида катта профессионал бокс кечаси ўтказилди, ундаги асосий воқеа супероғир вазн тоифасида юлдуз Энтони Жошуа ва Британиянинг яна бир вакили Даниэл Дюбуа ўртасида титул учун кечган жанг бўлди. Бу тўқнашувни жонли кузатиш учун аренага 96 минг мухлис йиғилди.
Дюбуа учун бу IBF камарини илк бор ҳимоя қилиши бўлди, бу камар бир неча ой олдин Александр Усикка тегишли эди. Бир йилдан ортиқроқ вақт муқаддам Даниэл унга техник нокаут билан ютқазганди, аммо шундан кейин икки жангида ишончли ғалабага эришган. У аввалига улкан гавдали Жаррелл Миллерни йўлдан олди, кейин эса истиқболли хорват Филип Хрговичдан устун келди. Бу икки боксчи ҳам Дюбуа билан учрашгунича профессионал фаолиятида ютқазмаганди.
Жошуа ҳам Усикка ютқазган, ҳатто икки марта. Ва шундан кейин Эй Жей суперюлдуз мақомига қарамай, титул жангларда кўриниш бермаганди. Бу вақт ичида Энтони тўрт жангдан иборат ғалабали серия қайд этиб, Жермейн Франклин, Роберт Ҳелениус, Отто Валлин ва Фрэнсис Нганну каби рақибларни мағлубиятга учратди. Улардан охиргиси умуман қўрқинчли нокаутга учради ва бу билан Жошуа қўлларининг кучи ҳақида ҳаммага яна бир бор эслатиб қўйди. Шунга қарамай, Эй Жейнинг чемпионлик пойгасига қайтиши борасида хавотирлар бор эди. Ва Дюбуа билан жанг кўп саволларга жавоб қайтариши кутилаётганди.
Дюбуа прессинг билан бошлади ва бир неча хавфли ҳужумлар уюштирди, жеблардан кейин зарбалар алмашувига киришди. Жошуа ўзига хос «иккиталик» зарбалар билан жанг қилди ва ҳеч қаерга шошилмасдан, рақиб ишлашига имкон берди. Биринчи раунд охирида Эй Жей рақибни ўрганиб бўлгандек ва Даниэлни йиқитадигандек кўрина бошлади, аммо гонг чалиниши арафасида жағига кучли оверҳенд ўтказиб юборди ва ўтириб қолди — нокдаун! Дюбуа иккинчи раунднинг илк сонияларидан муваффақиятини ривожлантириш учун олдинга ташланди ва яна Жошуани қийнаб ташлади, аммо у клинчга киришиб, ўзини қутқаришга ҳаракат қилди. Даниэл эса кучли босим уюштириб, ҳар бир ҳужумини кучли ўтказди. Ва Энтони унга қарши нима қилишни билмасдан, барча зарбаларни ўтказди.
Фақат учинчи раундга ўтиб Эй Жей озроқ ўзига келди ва жеб зарбалари билан рақибнинг ҳимоясини синовдан ўтказиб, ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Лекин Дюбуанинг ҳар бир жавоби унга таҳдид солар ва учинчи раунд якунланиши арафасида Жошуа яна бир кучли раундни ўтказиб юборди, бунинг устига оёғини қайириб олди ва яна нокдаун ҳолатига тушди! Ва тўртинчи раунд стартида — Эй Жей яна йиқилди. Кейин эса яна бир бор ва рефери жанг якунлангани ҳақидаги сигналга ўхшовчи жестни кўрсатди, аммо унинг бу ишораси тўртинчи нокдаун йўқлиги ҳақида эди. Ва Жошуа яна бир бор қутулиб қолди.
Бешинчи раунд эса якун бўлди. Нафақат жангнинг, балки амалда ўз вақтида бир неча камарларга эгалик қилган Жошуанинг юлдузли онларига ва фаолиятига ҳам. Лекин бу вазиятда Жошуа жанг давомида илк бор аниқ ва кучли зарба йўллаганди — ва Дюбуа чайқалиб кетди. Эй Жей эса ҳужумни давом эттирди, аммо ўнг ҳук зарбасини ўтказиб юборди ва қулади, бу сафар ўрнидан тура олмади.
Бу Жошуанинг ўта ёмон жанги ва ҳафсалани пир қилиши бўлди. Дюбуага кўпчилик ишонмаганди, аммо у рингда кичик мўъжиза кўрсатиб, бир вақтлар элита даражасидаги чемпион бўлган рақибни шунчаки янчиб ташлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади