56
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси 11-турда ғалаба қозонди ва бронза медалини қўлга киритди
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 11-тур беллашувлари бугун, 22 сентябрь куни якунланди.
Ўзбекистон эркаклар жамоаси Франция билан баҳс олиб борди. Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев ва Жавоҳир Синдоров дуранг қайд этган бўлса, Шамсиддин Воҳидов ғалаба қозонди.
Эркаклар:
Ўзбекистон - Франция 2,5:1,5
- Нодирбек Абдусатторов - Максим Ваше-Лаграв 0,5:0,5
- Нодирбек Якуббоев - Этен Бакрот 0,5:0,5
- Жавоҳир Синдаров - Лорен Фрессинет 0,5:0,5
- Шамсиддин Воҳидов - Максим Лагарде 1:0.
Ўзбекистонлик қизлар жамоаси Туркия устидан ғалаба қозонди. Нодира Нодиржонова ҳамда Нилуфар Якуббоева ғалаба қозонган бўлса, Умида Омонова дуранг қайд этди. Афрўза Ҳамдамова эса рақибига имкониятни бой берди.
Қизлар:
Ўзбекистон - Туркия 2,5:1,5
- Афрўза Ҳамдамова - Экатерина Аталик 0:1
- Нилуфар Якуббоева - Бетул Кемре 1:0
- Умида Омонова - Гуленай Айдин 0,5:0,5
- Нодира Нодиржонова - Хаяле Исгендерова 1:0.
Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси якуний жадвалда 3-ўринни эгаллади. 2-ўриндаги АҚШ билан очколар бир хил, бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича америкаликлар олдинда бўлди.
Қизлар терма жамоаси эса якуний жадвалда 12-поғонани банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар эвазига Хитой, Украина, Польша, Болгария, Аргентинадан ортда қолди.
Шунингдек, тахталар кесимида: 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритди.
Тахталар кесимида: 4-тахтада Нодира Нодиржонова 3-ўрин ва бронза медални қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади