“Рома” бир неча кундан бери футбол жамоатчилиги диққат марказида турибди. Клубнинг америкалик хўжайинлари Дэн ва Райан Фридкинлар Римга келиб, жамоа бош мураббийи Даниэле Де Россини ишдан олиб ташлади.
“Рома” афсонасининг жамоа бошқарувидаги ўрнини ҳали гранд клубларда ишлаш тажрибасига эга бўлмаган хорватиялик мутахассис Иван Юрич эгаллади.
Энди “Рома” матбуот хизмати бош директор лавозимида ишлаб келган Лина Сулуку хоним ҳам ишдан бўшатилганини расман эълон қилди.
- Биз Лина хонимдан клуб учун жуда мураккаб бўлган даврда ўзини ишга бағишлаб самарали фаолият олиб боргани учун миннатдормиз ва кейинги ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Клуб хўжайинлари “Рома”нинг ўсиши ва муваффақиятларга эришиш ғоясига доим содиқ қолади ва бу йўлда клубимизнинг ўзига хослигини таъминлаб турган қадриятларни доимо қадрлаб келади, - дейилади баёнотда.
Таҳлилчилар 2023 йилнинга апрелидан бери бош директор бўлиб келган юрист Лина Сулукунинг бошқарув тизимидан кетишини бош мураббий Даниэле Де Россининг ишдан олинишида унинг ҳиссаси борлиги билан боғламоқда. Чунки “Рома”нинг энг ашаддий мухлислари футболчилик даврида ўзларининг ёқимтойлари бўлган Де Россининг бош мураббийликдан истеъфога чиқарилишини қабул қила олмаяпти. Фанатлари халигача норозиликларини билдириб келмоқда.
Даниэле Де Росси иш жараёнида Лина Сулуку билан зиддиятга борган эди. Бош мураббийнинг ишдан олиниши сабаблари орасида бу эпизод ҳам борлиги қуйидаги мақолада келтириб ўтилганди.
Ашаддий фанатлар Де Росси ишдан ҳайдалишида Лина Сулукуни айблаб, уни ҳақоратлаш ва таҳдид қилишгача ўтишди. La Repubblica нашри, Рим полицияси бош директорни ҳимоя остига олишига тўғри келган.
Асли грециялик бўлган 40 ёшли Лина Сулуку илгари волейбол ўйнаган. Кейин ҳуқуқшуносликка ўқиган. У футбол ва бизнес соҳаларида муваффақиятли карьера қилган мутахассис ҳисобланади. Хусусан, 15 йилдан бери футбол ичида турли лавозимларда ишлаб келади.
Сулуку “Олимпиакос” жамоасини жуда яхши бошқаргани ортидан футбол бошқарувида ном қозонди ва қатор гранд клублар назарига тушган. Хусусан, “Рома” Лина хонимни олиб келиш учун ПСЖ ва “Фенербаҳче” билан рақобатлашишига тўғри келган.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бу мавсум “Рома” иштирокидаги ўйинларни алоҳида эътибор билан кузатиб келмоқда. Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов “Рома”да қоладиган бўлди.
Тўғри, легионеримизни жамоада олиб қолган Даниэле Де Росси энди клубда эмас. Бироқ унинг бош мураббийлик курсисини эгаллаган Иван Юрич ҳам Шомуродовнинг имкониятларини жуда яхши билади. Бу мутахассис “Торино”ни бошқарган даврда бир неча маротаба ўзбек ҳужумчисини ўз жамоасига қўшиб олишга ҳаракат қилган.
Хуллас, “Рома”даги ўзгаришлар ҳоли охирига етмаган кўринади. Клуб хўжайинлари жамоа олдига камида Европа Чемпионлар лигасига чиқиш вазифасини қўйган. Буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди