21:44 / 23.09.2024
65

Диёра Келдиёрова: “Балоғат ёшимда кўпчилик бувимга неварангиз спортни тўхтатсин, деган”

Диёра Келдиёрова: “Балоғат ёшимда кўпчилик бувимга неварангиз спортни тўхтатсин, деган”
Фото: Getty Images
Франциянинг Париж шарида бўлиб ўтган Олимпиаданинг дзюдо бўйича баҳсларда олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёрова спортдаги профессионал фаолиятини тугатмасдан давом эттиришига бувиси сабабчи бўлганини маълум қилди.

UNESCO ташкилотига берган интервьюсида спортчи бувисининг ҳам кураш билан шуғулланганини очиқлади.

"Спорт билан шуғулланишни 6 ёшимдан бошлаганман. Фаолиятим бошланишига бувим сабабчи бўлган, чунки ўзлари ёшлигида укалари ва сингиллари билан миллий кураш билан шуғулланган. Ўзбек менталитети сабаб бувим спорт билан профессионал тарзда шуғулланишда давом эта олмаган. Шундай бўлса-да невараларини спорт тўгаракларига берган. Мен, синглим спортда фаолиятимизни давом эттирганмиз", — деди Диёра.

Фото: Getty Images
Бундан ташқари спортчи балоғат ёшида спорт билан шуғулланишига тўсқинликлар бўлгани ҳақида эслади.

"Балоғат ёшимда кўпчилик танишлар “Диёра спортни йиғиштирсин, қиз бола қиладиган ишларни қилсин. Тикиш қилсин, овқат қилишни ўргансин. Оила қилиб фарзандли бўлиш керак”,деган. Шунда бувим бизни ҳимоя қилган. Уларга бу оддий ишларни ўрганиш қийин эмаслигини, ҳаётининг салмоқли қисмини арзийдиган ишга сарфлаш кераклигини айтиб бизни қўллаган. Менинг ўйлашимча, ушбу фикрлаш ўзгариши учун аёллар бошқа аёлларни ҳимоя қилиши керак. Ўшанда катта куч ҳосил бўлади ва бу куч билан кўп нарсага эришиш мумкин”, — дейди Олимпиада олтин медали соҳиби Диёра Келдиёрова.

Маълумот учун Диёра Келдиёрова Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада япониялик Абени мағлубиятга учратиб дзюдо оламида шов-шув кўтарган эди.

Олтин медални қўлга киритган Диёра Tahoe автомобили, 200 минг АҚШ доллари ва коттеж билан тақдирланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Спорт » Диёра Келдиёрова: “Балоғат ёшимда кўпчилик бувимга неварангиз спортни тўхтатсин, деган”