date
views 312

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. FIFA Эрон ва Франция ўйини борасида терговни бошлади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. FIFA Эрон ва Франция ўйини борасида терговни бошлади
FIFA футзал бўйича Жаҳон чемпионатидаги можаро сабабли Эрон ва Франция ўйини борасида тергов ишларини бошлади.

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган мундиал давомида 22 сентябрь куни Эрон F гуруҳида французларни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва шундан сўнг Ливия терма жамоаси ушбу учрашув “келишилган характерга эга” эканлигини рўкач қилиб, FIFAга шикоят йўллади.

Тахминларга кўра, Франция футболчилари плей-оффнинг осонроқ сеткасига тушиш учун рақибига ютқазиб берган, хусусан, жаҳон рейтингида етакчи бўлиб турган Бразилия билан чорак финалда йўқнаш келишдан қочган.

Эрон F гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Франция эса иккинчи бўлди. Иккала терма жамоа 1/8 финалга йўл олди ва Марокаш ҳамда Таиланд терма жамоалари билан тўқнаш келадиган бўлди.

Ливия эса D гуруҳида 3-ўринни эгаллади ҳамда турнирни тарк этди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар томонидан F гуруҳидан ўрин олган Франция ва Эрон ўртасидаги ўйин юзасидан берилган шикоятлардан хабардормиз. Бу жараён давом этмоқда ва ҳозирча бошқа изоҳ берилмайди”, — дейилади FIFA баёнотида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. FIFA Эрон ва Франция ўйини борасида терговни бошлади