Жаҳон футболининг таниқли юлдузларидан бири Миралем Пьянич фаолиятини Москванинг ЦСКА клубида давом эттиришини тасдиқлади. Босниялик футболчи Москвага етиб келган ва тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг клуб билан шартнома имзолайди.
“Армиячилар” сафига эркин агент сифатида қўшилган марказий ярим ҳимоячи мавсум охирига қадар Россия Премьер-лигасида тўп тепишга розилик берган. Бу муддат учун москваликлар унга бир миллион евро маош тўлайди.
Миралем Пьянич Франциянинг “Мец” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу мамлакат чемпионатида “Лион” шарафини ҳам ҳимоя қилган.
2011 йили Миралем “Рома” билан шартнома имзолади ва беш йил давомида “бўрилар” сафида тўп тепганидан кейин “Ювентус”га трансфер қилинди.
2021 йили “Барселона” босниялик ярим ҳимоячини Турин суперклубига 60 миллион евро тўлаб, Каталонияга олиб кетди. Пьяничнинг испан грандидаги фаолияти муваффақиятли чиқмади. Бунга ўша пайтда жамоани бошқарган нидерландиялик мураббий Рональд Куман билан келиша олмай қолгани сабаб бўлди.
Рональд Куман Пьяничнинг жисмоний имкониятларини кескин танқид қилди, ҳатто ўйинчини юзма-юз суҳбатлашишга ҳам лойиқ кўрмади. Ўз навбатида, Миралем ўйинчига нисбатан ўзини бунақа тутадиган мураббийни кўрмаганини айтиб, Куманнинг сиёсатига эътироз билдирди.
“Барселона” раҳбарияти клуб ичидаги зиддиятни машҳур ўйинчини “Бешиктош”га ижарага юбориш билан ҳал қилишга мажбур бўлди. “Барселона” сафида жами 30 та учрашувда иштирок этган босниялик чарм тўп устаси клубни тарк этишга қарор қилди.
Миралем 2022 йили Бирлашган Араб Амирликларининг “Шаржа” клубига ўтди. Осиё майдонларида икки йил ҳаракат қилган ўйинчи шу ёз эркин агентга айланди. Тақдир уни Россияга етаклади.
Пьянич 14 йиллик профессионал фаолияти давомида Франция, Италия, Испания, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари клубларида жами 639 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 77 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 128 та голли пас берган.
Асосан майдон марказининг бир неча нуқтасида ўйнайдиган Миралем Пьянич халқаро майдонда 2008 йилдан бери Босния ва Герцеговина миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозиргача тажрибали ўйинчи 115 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 167 та гол ёздириб қўйган.
Ўзбекистоннинг энг иқтидорли футболчиларидан Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг августида “Пахтакор”дан ЦСКАга ўтганидан бери ҳамюртларимиз “армиячилар”нинг иштирокидаги ўйинларни алоҳида қизиқиш билан томоша қилиб келмоқда.
Ҳозир легионеримиз ЦСКА ҳужум чизиғи етакчиси ва плеймейкери ҳисобланади. Энди Файзуллаев жамоасининг устунлигини таъминлаш учун Миралем Пьянич билан ҳамкорлик қилади.
Таъкидлаш жоизки, Аббосбек Файзуллаев босниялик футболчи жанжаллашган “Барселона”нинг мухлиси ҳисобланади ва Каталония клубида ўйнашни орзу қилишини бир неча бор айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди