06:13 / 27.09.2024
5

Европа Лигаси. “Рома” ўзида “Атлетик” билан дуранг ўйнади

Европа Лигаси. “Рома” ўзида “Атлетик” билан дуранг ўйнади
Футбол бўйича Европа Лигасининг 1-туридан ўрин олган ўйинлар 26 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

“Рома” илк турда “Атлетик”ни қабул қилди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Артём Довбик римликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам Рим жамоаси устунлик қилди. Бироқ 85-дақиқада эса Паредес ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, 81-дақиқада Элдор Шомуродов Довбик ўрнига майдонга туширилди.

Европа Лигаси
1-тур

26 сентябрь. пайшанба

“Рома” – “Атлетик” 1:1
Голлар
: 1:0 – 32 Довбик, 1:1 – 85 Паредес.

“Рома”: Свилар, Эрмосо, Ндика, Манчини, Анхелиньо, Челик (Абдулҳамид, 71), Балданси (Пизилли, 63), Кристанте, Коне (Паредес, 81), Довбик (Шомуродов, 81), Дибала (Соулэ, 46).

“Атлетик”: Агирресабала, Берчиче, Паредес, Вивиан (Нуньес, 80), Горосабел (Де Маркос, 69), Pradoс (Эррера, 60), Руис де Галаррета, Унаи Гомес (Беренгер, 69), Дяло (Уильямс, 60), Уильямс, Гурусета.

Огоҳлантиришлар: Горосабел (44), Коне (44), Берчиче (56), Балданси (62), Де Маркос (83), Уильямс (90+5).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигаси. “Рома” ўзида “Атлетик” билан дуранг ўйнади
ePN