ЦСКА шов-шувли трансферни расман амалга ошириб бўлди. Европа миллий чемпионатларида “Олимпик Лион”, “Рома”, “Ювентус”, “Барселона” каби машҳур клубларида ўйнаган Миралем Пьянич фаолиятини “армиячилар” сафида давом эттиради.
Босниялик футболчи янги клуби билан шартнома имзолаганидан кейин ўз фикрларини билдирди. - Футболга бўлган аввалги иштиёқим билан янги саргузаштларга тайёрман. Янги жамоага қўшилганимдан хурсандман. Келинглар, ҳаммасини уддалайлик, - деди 34 ёшли футболчи.
Россия футболи экспертлари бу трансферни кенг муҳокама қиляпти. Хусусан, Италияда кўп карра чемпион бўлган ярим ҳимоячининг ЦСКА таркибида кимнинг ўрнини эгаллаши, ўйин схемасига мослиги, жамоага қандай ёрдам бера олиши каби масалалар долзарб мавзуга айланди.
Айрим мутахассислар Миралем Пьянич ЦСКА ҳужум чизиғи етакчиси ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев билан кучли тандем ҳосил қилишини, сербиялик юлдуз ўзбек футболчисига яхши ёрдамчи бўлишини таъкидламоқда.
Владимир Пономарев, ЦСКА собиқ футболчиси, эксперт:
Футбол бизнесга айланиб кетган. Ўйинчилар кўпроқ пул ишлаб олишга ҳаракат қилади. Шунга қарамай, Пьянич ЦСКАга керак бўладиган футболчи. Ҳеч бўлмаса, бир мавсум юқори савияда ўйнашга кучи етади. Тажрибали, юқори савияли ярим ҳимоячи сифатида ЦСКА учун муҳим ўйинчи бўлади. Ўзимиздан кимдир етишиб чиққунича, ўйнаб турса бўлади.
Юрий Афанасьев, football24.ru сайти эксперти:
Майдон маркази “армиячилар”нинг энг нозик нуқталаридан бири. Бош мураббий Марко Николич бу позицияни кучайтирадиган ўйинчи қидираётган эди.
Миралем Пьянич асосий таркибдаги жой учун 19 ёшли Матвей Кисляк ва сербиялик легионер Саша Зделар билан рақобатлашади. Индивидуал маҳорат бобида бу икки ўйинчи Пьяничга яқинлаша олмайди. Босниялик футболчи узоқ масофага аниқ тўп ошириш ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга жуда уста. Унинг энг катта устунлиги – интеллект.
Пьянич Аббосбек Файзуллаевга идеал ёрдамчига айланади. Чунки бу ўйинчи ҳужум чизиғи вакилларини аниқ пас орқали тўп билан таъминлаб туради.
Владислав Радимов, Россия терма жамоаси собиқ футболчиси, эксперт:
Пьянич – юқори савияли ўйинчи, у ўз маҳоратини Европа майдонларида намойиш қилган, катта клубларда ўйнаган.
Табиийки, Миралем фаолиятининг чўққиси ортда қолган дейиш мумкин, лекин унинг маҳорати жуда юқори. Миралем Пьянич майдонда Аббосбек Файзуллаев даражасидаги ўйинчилар билан жуда тез тил топишиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Пьянич Франциянинг “Мец” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида “Олимпик Лион”, “Рома”, “Ювентус”, “Барселона”, “Бешиктош”, “Шаржа” каби клубларда тўп тепган.
Пьянич фаолияти давомида тўрт карра Италия чемпиони, икки карра Италия кубоги соҳиби ва Суперкубок соҳиби, Испания кубоги ғолиби бўлган.
Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида 115 та учрашувда рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...